USD10 525.63+0.13%
RUB138.47+0.43%

Ўзбекистонда эмланганларга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик таътили бериладими?

 Ўзбекистонда эмланганларга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик таътили бериладими?

АОКАда 3 апрель куни бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева Ўзбекистонда эмланган шахсларга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик таътили берилиш-берилмаслиги тўғрисида ахборот берди

«Эмлаш жараёни касаллик даври дегани эмас. Сабаби вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик таътили қонунчиликда белгиланган тартиблар асосида берилади. Бу тартибда вакцина олганлар таътил олиши мумкин, деган банди йўқ», — деди Севара Убайдуллаева.

Шуниндек, у агарда эмланаётган шахсда вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик таътили олиши мумкин бўлган ҳолат кузатилса, қонунчиликда белгиланган талаб ва тартиблар асосида уни расмийлаштириш мумкинлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ахборотига кўра, май ойида туман марказлари ва кичик шаҳарлар аҳолисини, июнь ойида эса бошқа ҳудудларни оммавий эмлаш тадбирлари билан қамраб олиш белгиланган.

Аввалроқ Ўзбекистонда аҳолини коронавирусга қарши пулли эмлаш қачон бошланиши ҳамда эмланган фуқароларга QR-кодли сертификат берилиши ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга оид