Ўзбекистонда божхона қиймати аниқланмаган товарлар чиқариб юборилади

 Ўзбекистонда божхона қиймати аниқланмаган товарлар чиқариб юборилади

Ҳукумат қарори билан товарларнинг божхона қийматини аниқлаш имкони бўлмаган тақдирда шартли божхона қийматини белгилаш орқали уларни чиқариб юбориш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, товарларнинг божхона қийматини аниқлаш имкони бўлмаганда улар божхона юк декларацияси асосида шартли равишда чиқариб юборилади. Бунда божхона органи товарларнинг шартли божхона қийматини мустақил белгилайди.

Қийматни белгилаш орқали товарларни чиқариб юбориш декларант хоҳишига кўра, жумладан, товар-хомашё биржаларининг хориждаги савдо майдончаларида тузилган битими бўйича товар якуний нархи аниқ бўлмаганда амалга оширилиши мумкин. Декларант товарларни шартли божхона қиймати асосида аниқлаб, ахборот тизими орқали божхона органларига мурожаат қилади.

Қайд этилишича, тўлов амалга оширилгач, божхона органи 2 иш кунида товарларни шартли божхона қиймати асосида расмийлаштиради. Декларант якуний божхона қийматини белгилаш мақсадида маълум қилинган қийматни асослаш учун товар чиқариб юборилгандан сўнг 60 кунда зарур ҳужжатларни тақдим этади.

Мавзуга оид