ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛГАНЛИГИНИНГ 30 ЙИЛЛИГИ ВА 14 ЯНВАРЬ – “ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ” КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН РОМИТАН ТУМАН ҲОКИМИ УМЕДЖОН БАРНОЕВНИНГ БАЙРАМ ТАБРИГИ

 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛГАНЛИГИНИНГ 30 ЙИЛЛИГИ ВА 14 ЯНВАРЬ – “ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ” КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН РОМИТАН ТУМАН ҲОКИМИ УМЕДЖОН БАРНОЕВНИНГ БАЙРАМ ТАБРИГИ

Ассалому алайкум азиз тумандошлар!
Қуролли Кучларимиз хизматчилари ва фахрийлари!
Ўзбекистонимиз ҳаётидаги қутлуғ сана – “Ватан ҳимоячилари” куни ва Қуролли Кучларимиз ташкил этилганлигининг 30 йиллиги байрами билан ўз ҳаётини Ватанни ҳимоя қилишдек энг улуғ ва олийжаноб ишга бағишлаган Сиз, сизлар орқали бутун туманимиз халқини чин қалбимдан муборакбод этаман.
Ушбу қутлуғ айёмда барчамиз аввало ўз жанговар постида доимо ҳушёр ва сергак туриб, юртимиз сарҳадларини кўз қорачиғидек асраб келаётган мард ва жасур, содиқ ўғлонларимизни, фидойи ота-боболаримизни, ҳақиқий ватанпарвар инсонларни шарафлаб, уларнинг шаънига энг эзгу тилакларимни изҳор этаман.
Дунёдаги вазият шиддат билан ўзгариб, хавфсизликка нисбатан таҳдид ва хатарлар тобора кучайиб, айрим минтақаларида аҳвол кескинлашиб, халқаро терроризм ва экстремизм хавфи ортиб бораётгани биздан халқаро ва минтақавий вазиятни ҳар томонлама таҳлил ва прогноз қилишни, мамлакатимиз хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлаш, Қуролли Кучларимизнинг жанговар тайёргарлиги ва салоҳиятини оширишга давлатимиз томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бугунги кунда миллий армиямиз минг-минглаб ўғлонларимиз учун чинакам мардлик, фидойилик, ҳақиқий ватанпарварлик мактабига айлангани, ҳеч шубҳасиз, шу йўлда эришган энг катта ютуғимиздир. Бу ҳақиқатни юртимиздаги барча ота-оналар, бутун халқимиз ғурур ва ифтихор, миннатдорчилик билан эътироф этмоқда.
Мана шу унутилмас кунда ватанимиз тинчлиги, чегараларимизнинг дахлсизлиги ва халқимиз ҳаётини фаровонлигига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб, бугунги кунда ўзининг шарафли хизмат вазифасини ўтаётган мард ва жасур ўғлонларимизнинг ота-оналарига шунингдек, ҳарбий ҳаётнинг бутун қувонч ва ташвишларини турмуш ўртоқлари билан баҳам кўриб келаётган меҳрибон ва сабр тоқатли рафиқаларига ўзимнинг самимий миннатдорчилигимни билдираман.
Бугунги кунда мудофаа қобилиятимизни мустаҳкамлаш, соҳа ходимларига шарт-шароит яратиш мақсадида туман Мудофаа ишлари бўлимининг маъмурий биносини капитал таъмирлашга эришдик. Бундан кейин ҳам тизимдаги устувор вазифаларимизни давом эттирамиз.
Қадрли Ватанимиз ҳимоячилари!
Мана шу қутлуғ кунда Сизларни бугунги байрам билан чин дилдан самимий муборакбод этаман.
Шу муносабат билан жонажон Ватанимизни ҳимоя қилишдек ғоят шарафли ва масъулиятли вазифани адо этишда барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, тинчлик-хотиржамлик, хизматларингизда улкан муваффақиятлар тилайман.
Чегараларимиз дахлсиз, осмонимиз мусаффо бўлсин.
Яна бир бор байрамингиз муборак бўлсин, азиз Ватан ҳимоячилари!

Мавзуга оид