Ўзбекистон картошка импорти бўйича охирги 20 йилликдаги рекордни ўрнатди

 Ўзбекистон картошка импорти бўйича охирги 20 йилликдаги рекордни ўрнатди

2021 йил январь-июль ойларида Ўзбекистонга 35,4 миллион долларлик 310 минг тонна картошка импорт қилинган, бу охирги 20 йилликдаги энг юқори кўрсаткичдир. Kартошка импортининг кўпайиши ички бозорда нархлар барқарорлигига ёрдам берган.2021 йилнинг 7 ойида картошка импорти ўтган йилги импортдан 79,1 минг тоннага ёки 34 фоизга ошган. Қайд этилишича, Ўзбекистондан картошка экспорти деярли бўлмаган. Республика Божхона қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йил январь ойининг бошидан 2021 йил июль ойининг охиригача, яъни 1,5 йилдан кўпроқ вақт давомида картошка экспортининг умумий ҳажми атиги 2,9 минг тоннани ташкил қилган.

Мавзуга оид