Ўзбекистон «AрМИ – 2021” Халқаро армия ўйинларида 2 ўринни эгаллади

 Ўзбекистон «AрМИ – 2021” Халқаро армия ўйинларида 2 ўринни эгаллади

Жорий йилнинг 22 август кунидан 4 сентябрига қадар ўтказилган “AрМИ – 2021” Халқаро армия ўйинларида иштирок этган миллий армиямиз ўғлонлари жонажон юртимизнинг қудрати ва салоҳиятини яна бир бор, тўла-тўкис кўрсата олди.

Ўзбекистон "AрМИ – 2021” Халқаро армия ўйинларида 2 ўринни эгаллади
Ўзбекистон "AрМИ – 2021” Халқаро армия ўйинларида 2 ўринни эгаллади

Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, дунёнинг 11 та давлати ҳудудида ўтказилган мусобақаларда 42 та давлатнинг жами 277 та жамоаси, бошқача айтганда 5000 дан ортиқ ҳарбий хизматчи ўзаро куч синашди.

Ўзбекистон "AрМИ – 2021” Халқаро армия ўйинларида 2 ўринни эгаллади

Мазкур беллашувлар давомида вакилларимиз 4 та олтин, 9 та кумуш ва 4 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида мусобақа ташкилотчисидан кейин фахрли 2 ўринни эгаллади.

Мавзуга оид