Ўзбекистон аҳолиси қисман қуёш тутилишини кўриши мумкин

 Ўзбекистон аҳолиси қисман қуёш тутилишини кўриши мумкин

Ўзбекистон аҳолиси 10 июнь Тошкент вақти билан соат 16:57 да 2021 йилдаги биринчи ноёб астрономик ҳодиса — қисман қуёш тутилишини кўриши мумкин.

Қайд этилишича, максимал ёрқин ҳолат соат 17:26 да содир бўлиб, 17:53 да тугайди.

Шунингдек, ҳодиса Россия, Гренландия ва Шимолий Канаданинг баъзи жойларидан кўринади. Агар об-ҳаво яхши бўлса, Шимолий Осиё, Европа ва АҚШ аҳолиси ҳам қисман Қуёш тутилишига гувоҳ бўлади.

Таъкидланишича, кейинги қуёш тутилиши 2022 йил 25 октябрда кузатилади ва магнит кучи 75 фоизга етади.

Мавзуга оид