Жамият

Сенат ёшлар масаласини ёритишда ижтимоий тармоқлардан фойдаланади

single-image

Бугунги кунда ёшлар масаласи ҳар бир идора ёки ташкилот фаолиятида куннинг долзарб мавзуси сифатида эътироф этилмоқда. Ёшларни эшитиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ечим топишда давлат ва нодавлат ташкилотлари бирдек иш олиб боришмоқда. Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси ёшларнинг кўпчилик қисми фаол бўлган ижтимоий тармоқлар (Telegram, Facebook.com, Instagram’да ўз расмий саҳифалари фаолиятини йўлга қўйди. Энди ушбу саҳифалар орқали Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг фаолияти, қўмита сенаторлари томонидан олиб борилаётган ишлар, турли мавзудаги семинарлар, конференциялар, давра суҳбатлари, учрашувлар ҳақида маълумотларга эга бўлишингиз мумкин.Истиқболда ушбу қўмитага мурожаат қилиш имконияти ҳам яратилиши режалаштирилмоқда.

Read more at https://effect.uz/n/3547

Ўз фикрингизни билдириб қолдиринг

Сизнинг email почтангиз сайтимизда эълон килинмайди.

Тавсия қиламиз