Спорт

Red Card: “Манчестер Сити” чемпионлар лигасидан четлатилди

single-image

Шу билан бирга “шаҳарликлар” 30 миллион евро миқдорида жаримага тортилди. УЕФА ташкилоти Англиянинг “Манчестер Сити” клубини икки йил муддатга еврокубок мусобақаларидан четлатди. Шу билан бирга “шаҳарликлар” 30 миллион евро миқдорида жаримага тортилди. УЕФА 2019 йилнинг май ойида “Манчестер Сити” молиявий fair play қоидаларини эҳтимолий бузганлиги ҳақидаги ишни УЕФА суд инстанцияси (CFCB) га юборганлигини маълум қилганди. “Бир қатор тингловлардан сўнг, 2020 йил 22 январда CFCB “Манчестер Сити”ни якуний қарори ҳақида хабардор қилган. Aнглия клуби лицензиялаш қоидаларини ва молиявий fair play қоидасини жиддий бузган. Бу 2012 ва 2016 йилги ҳомийлик ҳисоботларида содир бўлган бўлиб, клуб ҳомийлар томонидан берилган пуллар миқдорини сунъий равишда оширган оширган”, дейилади УЕФА хабарида. Бундан ташқари, клуб тергов иши давомида CFCB билан ҳамкорлик қилмаган. Шу сабабдан CFCB “Манчестер Сити”ни 2020/21 ва 2021/22 мавсумларида Еврокубок мусобақаларидан иштирок этишни тақиқлашга ва 30 миллион евро миқдорида жарима тўлатиришга қарор қилган. Англия клуби ушбу қарор устидан спорт арбитраж суди (CAS) га шикоят қилиши мумкин.

Ўз фикрингизни билдириб қолдиринг

Сизнинг email почтангиз сайтимизда эълон килинмайди.

Тавсия қиламиз