Жамият

“MAN” юк автомашинаси жарима майдончасига келтирилди

single-image

МИБ Шофиркон тумани бўлими иш юритувида Ғиждувон туманлараро иқтисодий судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор “Ҳумоюн Қурилиш Плюс” МЧЖдан ундирувчи “Саркор Қурувчи” МЧЖ фойдасига 74 618 578 сўм қарз ундириш ҳамда Бухоро туманлараро иқтисодий судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор “Ҳумоюн Қурилиш Плюс” МЧЖдан ундирувчи “Мега Шебен Гранд” МЧЖ фойдасига 82 041 800 сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари мавжуд. Бюро томонидан огоҳлантиришлар берилган бўлишига қарамасдан, МЧЖ раҳбари ижро ҳужжати ижросини ихтиёрий муддатда таъминламасдан келган. Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида “Ҳумоюн Қурилиш Плюс” МЧЖга тегишли MAN русумли ўзи ағдарувчи юк автомашинасига қидирув эълон қилиниб, қидирув тадбирлари натижасида топилди ва жарима майдончасига жойлаштирилди.
Автомашина “Online Auksion” савдо майдончаси орқали сотиш ҳаракатлари давомида қарздор “Ҳумоюн Қурилиш Плюс” МЧЖ раҳбари томонидан 156 660 378 сўм қарздорлик тўлиқ қоплаб берилди ва ижро ҳужжати ижроси амалда тамомланди.

Бюронинг Шофиркон тумани бўлими катта инспектори Ш.Ўткиров

Ўз фикрингизни билдириб қолдиринг

Сизнинг email почтангиз сайтимизда эълон килинмайди.

Тавсия қиламиз