Жамият

Иссиқхоналардаги қинғирликлар

single-image

Айни кунларда совуқ иқлим шароити ва ҳароратнинг кескин тушиши энергия ресурсларига бўлган эҳтиёжнинг кескин ортиши сабабли энергия ресурслари тармоқларига ноқонуний уланиш, талон-торож қилиш ҳамда энергия ресурсларини ноқонуний истеъмол қилишнинг бошқа ҳолатлари кузатилади. Худди шундай тадбирлар давомида табиий газ тармоғига уланган бир қатор “Иссиқхоналар” фаолиятига чек қўйилди.  

МИБ Қоровулбозор туман бўлими томонидан ўтказилган текширишда, Ғиждувон тумани, Шўрча қишлоғида яшовчи фуқаро Раззоков Навруз Жабборович Қоровулбозор туман, “Чўлқувар” МФЙ Меҳнатобод қишлоғида  27 сотихли иссиқхона ташкил қилиб, рухсатсиз табиий газ тармоғига уланиб, табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланиб келганлиги натижасида таъминотчи корхона манфаатларига 41 000 000 сўмлик зарар етказганлиги аниқланган.

Шунингдек, Ғиждувон туман Зарафшон МФЙ, Кўчапоён қишлоғида яшовчи фуқаро Мирзоев Ахмад Мухамадиевич Қоровулбозор туман, “Чўлқувар” МФЙ Меҳнатобод қишлоғида 20 сотихли иссиқхона ташкил қилиб, рухсатсиз табиий газ тармоғига уланиб, табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланиб оқибатида 28 700 000 сўм зарар етказганлиги аниқланган.

          Тунги тадбир давомида Вобкент туманида яшовчи Шаропов Бахром Шарипович, Вобкент туман 10-сон умумтаълим мактабга тегишли бўлган ҳудудда 1,5 сотих иссиқхона ташкил қилиб, умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғидан ўзбошимчалик билан лойихадан ташқари ноқонуний равишда фойдаланиб келаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан олиб борилаётган терговга қадар текширув ишлари давомида етказилган зарарларни ундириш чоралари кўрилмоқда.

МИБ Қоровулбозор тумани бўлими

бошлиғи ўринбосари                                                                 Исом Насриев   

Ўз фикрингизни билдириб қолдиринг

Сизнинг email почтангиз сайтимизда эълон килинмайди.

Тавсия қиламиз