Жиноят ва жазо

Бухорода яна бир фирибгарлик жинояти фош этилди

single-image

Судланувчи Ж.О. муқаддам бир неча маротаба судланиб, бундан ўзига ижобий хулоса чиқармасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига ўтиб, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг кўп микдордаги мол-мулкини қўлга киритиб, такроран фирибгарлик жиноятини содир қилган. Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар суди судьяси М.Ж.Тожиев “ANIQ.UZ”га маълум қилди.

Чунончи, Ж.О.ўзганинг мол-мулкини қўлга киритиб моддий манфаатдор бўлиш мақсадида, 2019 йил февраль ойидан 2019 йил июнь ойига қадар “……..” телеканалига арзон нархларда темир контейнерлар сотиши ҳақида ўзининг уяли телефон рақамини берган ҳолда ёлғондан эълон бериб, мазкур эълон орқали Ромитан тумани “….” МФЙ, ….. қишлоғида яшовчи фуқаро И.Ж.ни қўнғироқ қилганлигидан фойдаланиб, унга арзон нархларда темир котейнер сотиб олиб беришни ваъда қилиб, И.Ж.нинг ишончига кириб, ундан бир неча маротаба Бухоро шаҳрининг турли ҳудудларида жами 10.000.000 сўм, шунингдек И.Ж.нинг ўғли Н.Б.ни транспорт воситасини маст ҳолда бошқариб, содир қилган маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан тайинланган жарима жазосини тўлаши учун 5.200.000 сўм пуллари борлигини билиб, ушбу пулларни қўлга киритиш мақсадида нақд пул керак бўлаётганлигини ва 5.200.000 сўм жаримани ўзининг фирмаси орқали пул кўчириш йўли билан тўлаб беришни ёлғондан ваъда бериб, И.Ж.дан унинг бир бош қора молини 5.200.000 сўмга ҳисоблаб алдов йўли билан қўлга киритиб, ваъда қилинган темир котейнерларни етказиб бермасдан, ушбу пулларни ўзининг шахсий манфаатлари йўлида сарфлаб, фирибгарлик жиноятини содир қилган.

Бундан ташқари, судланувчи Ж.О. ўзининг жиноий ҳаракатларини такроран давом эттириб, 2019 йил март ойида Ромитан тумани, ……. шаҳарчаси, …. кўчаси, 000-уйда яшовчи фуқаро Б.В.нинг ишончига кириб, 6 метрли кўчма юк контейнерларни 750 АҚШ долларига сотиб олиб беришни ваъда бериб, ундан аванс сифатида 500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олиб, қолган 250 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни кўчма контейнерларни айтган манзилига етказиб берганидан кейин олишини ваъда қилиб, ваъда қилинган темир котейнерларни етказиб бермасдан, ушбу 500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни шахсий манфаатлари йўлида ишлатиб юбориб, такроран фирибгарлик жиноятини содир қилган.

Бундан ташқари, судланувчи Ж.О. ўзининг жиноий ҳаракатларини такроран давом эттириб, 2019 йил июль ойида алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мол-мулкини талон-тарож қилиб, текин бойлик орттириш мақсадида Ромитан тумани, “…….” кўчаси, 00-уйда яшовчи фуқаро Д.А.ни ишончига кириб, унга тегишли бўлган “Сапитал” маркали №СЛНИ000001 рақамли кўчма контейнерни 1000 АҚШ долларига сотиб олишга келишиб, Д.А.га 600 АҚШ доллари пулларни олдиндан тўлаб бериб, қолган 400 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни кейинчалик беришни ваъда қилиб, пулларни келишилган вақтда тўлаб бермасдан шахсий манфаатлари йўлида ишлатиб юбориб, такроран фирибгарлик жиноятини содир қилган.

Шунингдек, судланувчи Ж.О. ўзининг жиноий ҳаракатларини такроран давом эттириб, 2019 йил август ойи бошларида Когон туман, “……” МФЙ, ….. кўчаси 00-уйда яшовчи фуқаро Р.С.нинг ишончига кириб, унга Ромитан туманида яшовчи  Н  исмли танишига тегишли бўлган 6 метрли икки дона “YKTU 000073” ва “YKTU 000073” маркали кўчма контейнерларни 1.100 АҚШ долларига сотиб олиб беришни айтиб, Р.С.дан аванс сифатида 250 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олиб, қолган 850 АҚШ доллари пулларни кўчма контейнерларни айтган манзилига етказиб берганидан кейин олишини ваъда қилиб, ушбу 250 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни шахсий манфаатлари йўлида ишлатиб юбориб, Р.С.га сотиб олиб беришни ваъда берган контейнерларни келтириб бермасдан, такроран фирибгарлик жиноятини содир қилган.

Бундан ташқари, 2018 йил октябрь ойининг бошларида алдаш ва ўзига бўлган ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида Б.С.ни алдаб, унинг ишончини суиистеъмол қилиб, унга 1 дона 6 метрлик темир контейнер олиб беришни ваъда қилган ҳолда алдов йўли билан 6.000.000 сўм пулларини қўлга киритиб, ушбу пулларни ўз эҳтиёжларига ишлатиб, “1 дона 6 метрлик темир контейнер” олиб бермасдан, фуқаро Б.С.га 6.000.000 сўм миқдорда моддий зарар етказиб, фирибгарлик жиноятини содир қилган.

Шунингдек, Ж.О. ўзининг жиноий ҳаракатларини такроран давом этириб, 2019 йил август ойи ўрталарида алдаш ёки ўзига бўлган ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида, Ҳ.Т. билан Бухоро шаҳар …….. кўчасидаги “Бухоро” станцияси ҳудудидаги “…….. сервис” МЧЖга қарашли омборхонасида танишиб, ушбу омборхонасидан жами 50 тонна цемент маҳсулотларини улгуржи нархларда 36.000.000 сўмга сотиб олишга келишиб, шу 50 тонна цемент маҳсулотларини олиб кетиб, шундан 40 тонна цемент маҳсулотларининг 28.200.000 сўм пулларини бериб, ишончига кириб, қолган 10 тонна цемент маҳсулотларининг 7.800.000 сўм пулларини икки кун муддатда беришга ваъда бериб, алдов йўли билан 7.800.000 сўм пулларни қўлга киритиб, ушбу пулларни қайтариб бермасдан, фуқаро Ҳ.Т.га шу миқдорда моддий зарар етказиб, такроран фирибгарлик жиноятини содир қилган.

Суд, судланувчи Ж.О.нинг айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, қилмишидан пушаймонлигини, муқаддам судланмаганлигини, оилавий шароитини ҳамда жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи бошқа ҳолатларни инобатга олиб, судланувчи Ж.О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топиб, қилмишига яраша ва шахсига мос жазо тайинлади.

Ўз фикрингизни билдириб қолдиринг

Сизнинг email почтангиз сайтимизда эълон килинмайди.

Тавсия қиламиз