Жамият

Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи ва сенатор ғиждувонлик ёшлар билан учрашди

single-image

Ғиждувон деганда кўпчиликнинг кўз олдига одамлар гавжум, “дунё бозори” дея таърифланадиган, охири кўринмайдиган бозор расталари ва албатта ҳиди кўнгилни яйратиб, ҳар қандай иштаҳани очиб юборадиган мазали кабоб (шашлик) келса ажаб эмас. Табиатан меҳнатга чанқоқ, бир қарич ердан ҳам унумли фойдаланишни кўзлайдиган Ғиждувон аҳли бошқа ҳудудлардан айни шу жиҳатлари билан ажралиб туради. Зеро, тадбиркорлик бу юрт вакилларининг қон-қонига сингиб улгурган, маҳаллий халқнинг, яъни ғиждувонликларнинг ишбилармонлиги ҳақидаги турли хажвия ва латифалар ўз-ўзидан юзага келмаганлиги аниқ.

Бухоро вилояти 3-сектор раҳбари – Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Ш.Ҳ.Алиев ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенати аъзоси А.Ҳусенова ана шу юртнинг кўзлари чақнаб турган ёшлари билан учрашдилар.

http://buxoroiib.uz
http://buxoroiib.uz

Кўтаринки руҳда ташкил этилган учрашувнинг кириш қисмида ёшлар томонидан ишланган миллий ҳунармандчилик намуналари, рассомчилик, зардўзлик, тикиш-бичиш ва бошқа халқ маданий мероси кўргазмаси ташкил этилди.

http://buxoroiib.uz
http://buxoroiib.uz
http://buxoroiib.uz

Учрашувда туман ҳокими ҳамда бошқа мутасадди идора ва ташкилотлар раҳбарлари, 300 га яқин ёшлар қатнашди. Сўзга чиққанлар томонидан юртимиз келажаги бўлмиш ёшларга қаратилаётган эътибор ва яратилган шарт-шароитлардан ҳар бир ёш унумли фойдаланиб, ўз устида ишлаб, ватан учун керакли шахс бўлиб камол топишларида омад ва зафарлар тиланди.

http://buxoroiib.uz
http://buxoroiib.uz
http://buxoroiib.uz
http://buxoroiib.uz

Унда иштирок этган ёшлар ўзларининг келажакдаги режалари, муаммо ва таклифлари билан ўртоқлашдилар. Қувонарлиси, ёшларнинг кўпчилиги тадбиркорлик билан шуғулланиб, келгусида Ватан равнақи учун муносиб ҳисса қўшиш, бу йўлда шижоат билан меҳнат қилиш, илм олиш истагини билдиришди. Мурожаатларда келтирилган масалаларга қонуний ечим топиш бўйича тегишли мутасадди идора ва ташкилот масъулларига топшириқ берилди. Баъзиларига залнинг ўзида тушунтириш берилди.

http://buxoroiib.uz
http://buxoroiib.uz
http://buxoroiib.uz
http://buxoroiib.uz

Вилоят ИИБ бошлиғи полковник Ш.Ҳ.Алиев учрашувда ички ишлар органлари тизимида амалга оширилаётган ишлар, янгиланиш ва ўзгаришлар, эришилган ютуқ ва камчиликлар ҳақида гапириб, раҳбар сифатида хизмат давомида ташаббускор ёш ходимларни қадрлашини, уларнинг фикри ва таклифлари билан доимо ўртоқлашиб, қўллаб-қувватлашини билдирди. Ёшларимиз аждодларига муносиб ворис бўлиб, Давлатимиз раҳбари томонидан билдирилаётган бундай юксак ишончни тўла оқлашларига ишончи комил эканлигини таъқидлади.

Тадбирда бир гуруҳ фаол ва ташаббускор ёшларга қимматбаҳо совғалар ва китоблар жамланмаси топширилди.

http://buxoroiib.uz
http://buxoroiib.uz
http://buxoroiib.uz

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Ўз фикрингизни билдириб қолдиринг

Сизнинг email почтангиз сайтимизда эълон килинмайди.

Тавсия қиламиз