Жамият

Автомобилда халқаро ташувлар билан шуғулланувчи корхоналар диққатига

single-image

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг Рухсатномалар бўлими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 мартдаги “Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 202-сонли қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган “Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишга рухсатномаларни айирбошлаш квотасини белгилаш, тақсимлаш, бериш ва фойдаланиш тартиби тўғрисида низом”га асосан, 2019 йил учун фойдаланилган ҳамда амал қилиш муддати тугаган хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни жорий йилнинг 20 февраль кунига қадар Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг Рухсатномалар бўлимига топширишингизни сўрайди.

2019 йилда фойдаланилган ҳамда уларнинг амал қилиш муддати тугаган хорижий/кўп томонлама рухсатномаларни ўз вақтида топширмаган корхоналарга нисбатан 2020 йил давомида тақдим этаётган аризалари орқали олиши мумкин бўлган хорижий/кўп томонлама рухсатномаларнинг сонига таъсир этиши мумкин.

Батафсил: https://telegra.ph/Avtomobilda-hal%D2%9Baro-tashuvlar-bilan-shu%D2%93uddanuvchi-korhonalar-di%D2%9B%D2%9Batiga-02-14

Ўз фикрингизни билдириб қолдиринг

Сизнинг email почтангиз сайтимизда эълон килинмайди.

Тавсия қиламиз