Жамият

Бухоро шахар ЙҲХБ масъулининг масъулиятсизлиги деб хайдовчига ортиқча жарима ёзилди

single-image

Бухоро шахрида 2019-йилнинг 18-апрель куни ҳайдовчига нисбатан йўл ҳаракати қоидаларининг 7-бандини бузиб транспорт воситасини тегишли ҳужжатларсиз бошқарганлиги сабабли ЙПХ ходими томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилади.

Ушбу маъмурий ишни кўриб чиқишда Бухоро шахар маъмурий амалиёт бўлими инспектори Сайфидинов Аъзам Азимович эса 2019-йилнинг 10-июнь кунида маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартибларини бузган ҳолда, ўзбошимчалик, лавозим мажбуриятларига совуққонлик билан қараши ортидан KV 18049994624 рақамли жарима солиш тўғрисида қарор чиқариб мажбурий ижро бюросига юборади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг:

305-моддасида Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги иш мазкур ишни кўриб чиқишга ваколатли орган (мансабдор шахс) томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома ва ишга оид бошқа материаллар олинган кундан бошлаб ўн беш кунлик муддат ичида кўриб чиқилиши айтилган бўлсада 18-апрелда тузилган маъмурий баённомага 10-июнда ишни кўриб чиқмоқда. 15 кун деган қонун қоғозда қолиб салкам 2 ойда эсга тушмоқда.

294-моддасида Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс иштирокида кўриб чиқилади. Мазкур шахсга ишни кўриб чиқиш жойи ва вақти ҳақида хабар қилинганлиги тўғрисида маълумотлар бўлган ва ундан ишни кўриб чиқишни кечиктириш хусусида ҳеч қандай илтимос тушмаган ҳолларда, шунингдек махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги ҳолларидагина иш унинг иштирокисиз кўриб чиқилиши мумкин деб кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2011 йил 31 майдаги 68-сон буйруғининг 28-бандида ишни кўриб чиқувчи мансабдор шахс маъмурий ҳужжатларни олгандан сўнг ҳуқуқбузарга ишни қачон ва қаерда кўрилиши ҳақида белгиланган шаклдаги хабарномани юбориши айтилган.

МЖтКнинг 303-моддасида Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишга тайёрланишда ишни кўриб чиқишда қатнашувчи шахслар уни кўриб чиқиш вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинган-қилинмаганлигини аниқлаши лозим эканлиги айтилган.

Савол туғилади:

Нега Сайфидинов Аъзам Азимович МЖтК ва ИИВнинг 68-сон буйруқлари талабларини бузган ҳолда хайдовчига хабарнома жўнатмади, бу ҳаракатни бажармасдан ҳуқуқбузар иштирокисиз маъмурий ишни кўриб чиқди?

Хўп қўриб чиқибди ҳам дейлик нега масалага, ҳуқуқбузарлик моҳиятига аниқ, ҳар томонлама баҳо бериш учун изланмади, ўрганмади?

Нега ҳайдовчига нисбатан МЖтКнинг 135-моддаси 2-қисмини кўллашдан аввал, ушбу моддани қўллаш тартибига асосан РИБ (ТРИБ)ларга сўровнома юбориб, керакли жавобни олгандан сўнг, масалага аниқлик киритиб қарор чиқармади?

Транспор воситасини бошқарган ҳайдовчининг ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам ушбу транспорт воситасини бошқаришга ҳуқуқ берувчи ишончномаси хам мавжуд эди. Буларнинг ҳаммасига аниқлик киритиш учун эса Сайфидинов Аъзам Азимовичдан шунчаки ИИВ буйруқларига итоат этиш талаб қилинар эди холос.

Нега энди ўз мансаб вазифаларига лоқайдлик билан, вазифасига совуққонлик билан қарайдиган мансабдорларни ноқонуний хатти-ҳаракатларини деб фуқаролар сарсон бўлиши, ўзларининг бузилган ҳуқуқларини тиклаш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиб қанчадан-қанча асабини ва вақтини сарфлаши керак? Нега?

Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБдан МЖтКнинг 321-моддасига асосан, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор орган (мансабдор шахс) томонидан ишни тўлиқ бўлмаган ҳолда ёки бир томонлама кўриб чиқилганлигини, орган (мансабдор шахс) ҳал қилув қарорининг ва МЖтК махсус қисмининг қўлланилган нормалари ва маъмурий жавобгарлик назарда тутилган бошқа норматив ҳужжатлар ишнинг фактик ҳолатларига мос келмаслигини, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш қоидаларининг жиддий бузилганлигини, қўлланилган маъмурий жазонинг адолатсиз эканлиги ҳисобга олиб ушбу қарорни бекор қилиш ёки МЖтКнинг 135-моддаси 1-қисмига ўзгартириб, базовий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима қўллашни ва ушбу ҳолат юзасидан алоҳида тушунтириш беришларини сўраб қоламиз.

Ўз фикрингизни билдириб қолдиринг

Сизнинг email почтангиз сайтимизда эълон килинмайди.

Тавсия қиламиз