Жамият

Телерадиоэшиттиришлар тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди

single-image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Телерадиоэшиттиришлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонун лойиҳасининг муҳокамаси юзасидан ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Конституция ва қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган қароридаги тегишли топшириқлар ижросини таъминлаш ҳамда соҳада мустаҳкам, демократик қонуний механизмни барпо этиш бўйича тузилган ишчи гуруҳ аъзолари лойиҳанинг ҳар бир меъёрини таҳлил қилиб, аниқ ва асослантирилган таклифлар беришди.

Мажлис жараёнида телерадиоканаллар фаолиятини лицензиялашдаги тартибни янада соддалаштириш, таҳририятларнинг ижодий концепциясини шакллантириш ва зарур ҳолларда ўзгартиришда устувор йўналишларни белгилаб олиш, реклама бозоридан мустаҳкам ўрин олиш, соҳага хос атамаларни норматив мустаҳкамлаш, телерадиоэшиттириш йўналишини тартибга солувчи органнинг ваколатлари, кабель телевидениеси, IP-TV фаолиятининг истиқболлари ва бошқа бир қатор ўз ечимини кутиб турган масалаларни нормага киритишда ўзаро фикр алмашилди.

Шунингдек, лойиҳани ишлаб чиқишда илғор хорижий тажрибани янада чуқурроқ ўрганиш, нодавлат телерадиоканаллар сонини кўпайишига ва соғлом рақобат муҳитини ривожлантиришга ҳисса қўшадиган ҳуқуқни қўллаш, электрон оммавий ахборот воситаларининг тараққиёти йўлида зарур бўлган вазифаларни аниқлаб олишга алоҳида эътибор қаратилди. Юқорида қайд этилган масалаларни сифатли ўрганиш ва қонун лойиҳасига тегишли шаклда киритиш мақсадида ишчи гуруҳи бу каби учрашувларни хафтада бир марта ташкил этишга келишиб олди.

Оставить свой комментарий

Ваш адрес электронной почты не будет опубликован

Вам также может понравиться