Президент

Шавкат Мирзиёев: Замон ўзгарди, Ўзбекистон ўзгаряпти, биз ҳам ўзгарайлик!

single-image

Конституция ҳам, қонунлар ҳам халқимиз манфаатлари ва эҳтиёжига мувофиқ ўзгариши мумкин. Бунинг ҳуқуқий асослари ва белгиланган тартиби бор. Президент томонидан имзоланган кўплаб қонунларга халқимиз эҳтиёжидан келиб чиқиб ўзгартишлар киритиляпти, бундан кейин ҳам киритилади.

Давлатни халқ учун хизмат қилиш принципи айнан Давлат раҳбари томонидан бошланган ислоҳотларнинг моҳиятини ташкил қилади. Хатоларимизни тан олаяпмиз ва уларни бартараф этишга журъат билан ҳаммамиз биргаликда ҳаракат қиляпмиз. Афсус билан айтиш керак, айрим «раҳбарпарвар»лар бу табиий жараённи мени қоралаш кампаниясида қурол қилмоқчи бўлишяпти.

Эълон қилинаётган мақолаларнинг буюртмачисини жуда яхши билган ҳолда шуни айтмоқчиман: инсонни сотиш орқали кун кўрадиган замонлар ортда қолиб кетган. Биз буюк ватанпарварларимиз Фитрат, Чўлпон, Қодирий ва Авлонийларни «ҳукуматга қарши гапирдинг» дея отилган халқмиз. Уларнинг гапларига «тўн кийдириб» етказганлар ҳам бегоналар бўлмаган. Сотқинлик, хиёнатчилик миллий тараққиётимиз йўлидаги энг катта душманимиз бўлиб келган. Бундай давом этишига йўл қўймаймиз!

Рақобатимиз қанчалар шиддатли бўлмасин мақсадимиз ягона – Ўзбекистонимизнинг юксалиши бўлиши шарт!

Оставить свой комментарий

Ваш адрес электронной почты не будет опубликован

Вам также может понравиться