Жамият

Сенаторлар Вазирлар Маҳкамасига табиий газ ва электр энергияси муаммолари юзасидан парламент сўровини юборадилар

single-image

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма тўртинчи ялпи мажлисида Сенат аъзолари “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги, “Бюджет жараёни такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги каби қонунларни муҳокама қилишди.

Сенаторлар Самарқанд шаҳри ва Самарқанд тумани чегараларини ўзгартириш, Сурхондарё вилояти таркибида Бандихон туманини ташкил этиш ҳамда Қизириқ, Бойсун ва Қумқўрғон туманлари чегараларини ўзгартириш масалаларини ҳам кўриб чиқишади.

Шунингдек, ялпи мажлисда қатор масалалар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига парламент сўровлари юбориш назарда тутилган:

1. Давлат божхона хизмати органлари томонидан қонун ҳужжатларининг ижро этилиши ҳолати ва Тошкент вилоятидаги чегара божхона постлари фаолиятини ўрганиш натижаси юзасидан;
2. Арзон уйлар жойлар қуриш жараёнидаги муаммолар юзасидан;
3. Аҳолини табиий газ ва электр энергияси билан таъминлаш жараёнидаги муаммолар юзасидан.

Оставить свой комментарий

Ваш адрес электронной почты не будет опубликован

Вам также может понравиться