Жамият

Бухорода тадбиркорларга Янги таҳрирдаги Солиқ кодексига биноан жорий қилинган солиқ солишнинг янги нормалари кенг тушунтирилмоқда

single-image

Бухоро вилоятида давлат солиқ хизмати органлари ходимлари 2020 йилда ўз олдиларига қўйган мақсад ва вазифаларлар ижросини таъминлаш мақсадида Янги таҳрирдаги Солиқ кодексини амалиётга тезроқ тадбиқ этишни кўзлаб жойларда тадбиркорлар ва жамоатчилик вакиллари билан учрашувлар ҳамда оммавий ахборот воситаларида тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтиришга жиддий эътибор қаратмоқдалар.

Куни-кеча вилоят давлат солиқ бошқармаси ходимлари Бухоро шаҳридаги “Марказий деҳқон бозори” ва “Карвон” савдо комплексларида бўлиб, тадбиркорларга мавзуга оид тарқатма материалларни тарқатган ҳолда Янги таҳрирдаги Солиқ кодексига биноан жорий қилинган солиқ солишнинг янги нормаларини кенг тушунтирдилар. Таъкидлаш керак Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси бир қанча янгиликларни ўз ичига олган.

Мисол учун Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг янги таҳририга биноан 2020 йилдан бошлаб якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқни тўлаш ўрнига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаш жорий этилди. Бунда уларга солиқни қатъий белгиланган миқдорда ёки жами даромад тўғрисидаги декларация асосида умумий белгиланган 12 фоизли ставка бўйича ҳақиқатда олинган даромаддан келиб чиққан ҳолда тўлаш тартибини танлаш ҳуқуқи берилди.

Эътиборлиси, ушбу енгиллик кўплаб кичик тадбиркорлар учун айни муддао бўлди. Сабаби, шу пайтгача айрим тадбиркорлар фойда кўрмаган ойлари учун ҳам қатъий белгиланган солиқни тўлашга мажбур эканлигидан норози эди.

Учрашувларда давлат солиқ хизмати ходимлари янги тартибнинг афзалликлари ва енгилликларини ҳар-бир тадбиркорнинг фаолиятидан келиб чиқиб тушунтириб бердилар.

Учрашувлар очиқ ва дўстона руҳда ўтди. Унда тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга тўғридан-тўғри жавоб олдилар. Қизиғи, расмиятчиликдан ҳоли бундай учрашувларда улар давлат солиқ хизмати ходимларининг янгича имиджда фаолият юритаётганликларига яна бир бор амин бўлдилар.

Таъкидлаш лозим, якка тартибдаги тадбиркорлар жорий йилнинг 25 январидан кечиктирмай солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органига якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқни тўлашга қолиши ёки унинг ўрнига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашга ўтиши ҳақида билдиришнома тақдим этилиши лозим.

Учрашувларда тадбиркорларга белгиланган муддатда хабарнома тақдим этилмаслиги унинг йиллик даромадлари тўғрисидаги декларация асосида солиқ тўлашга розилиги ҳисобланиши тушунтирилди. Айни пайтда Бухорода солиқ қонунчилиги тарғиботига бағишланган тадбирлар давом этмоқда.

Бухоро вилояти ДСБ ахборот хизмати.

Оставить свой комментарий

Ваш адрес электронной почты не будет опубликован

Вам также может понравиться