Жамият

Ўзбекистон бир аср аввалги рангли суратларда (фото)

single-image

Прокудин-Горский ҳақида эшитганмисиз? 1863 йил Россиянинг Владимир губерниясида туғилган Сергей Михайлович Прокудин-Горский фотосуратчи, кимёгар, кашфиётчи ва ношир эди. У дунёда биринчилардан бўлиб рангли сурат олишни йўлга қўйган. 1917 йил инқилобидан кейин Францияга муҳожирликка кетган ва 1944 йил ўша ерда вафот этган Прокудин-Горскийнинг архивида 4 000 дан ошиқ турли мавзулардаги суратлар бўлган. Афсуски, бугунги кунгача бу суратлардан 2 000 га яқинигина етиб келган ва ҳозирда АҚШ Конгресс Кутубхонасида сақланади.

Прокудин-Горскийнинг асосий фотосуратлари Россиядаги ўша давр ҳаётини акс эттирган. Шу билан бирга у 1904-1916 йиллар давомида Россия империяси таркибига кирувчи ҳозирги Украина, Белроуссия, Грузия, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Латвия, Финландияда; шунингдек, империя чегараларидан ташқаридаги Франция, Туркия, Швейцария, Германия, Дания, Италия ва Австрия каби мамлакатларда бўлиб, у ерларда ўзи муҳим санаган шахслар, жойлар суратларини тарихга муҳрлаган.

Прокудин-Горский олган фототасвирлар Чор Россияси подшоси Николай II қўли остидаги ерлар ҳақидаги лойиҳанинг бир қисми бўлган. Прокудин-Горский Россия подшосига тегишли бепоён ҳудудларнинг рангли панорамасини тузишни истаган.

Биз ушбу мақолада Ўзбекистон ҳамда қисман Туркманистон ва Қирғизистоннинг юз йил аввалги ҳолатини кўрсатувчи суратларни танлаб олдик. Уларнинг мавзуси хилма-хил – Бухоронинг машҳур ва сўнгги амири Сайид Олимхондан тортиб, унинг зиндонида ётган занжирланган маҳбусларгача, даштдаги кўчманчилардан шаҳардаги савдогару тиланчиларгача тасвирланган.

Регистон майдони юз йил бурун шундай эди
Бухоро зиндони
Самарқанддаги мадраса талабалари
Регистон майдонидаги савдогарлар
Мирзачўл даштидаги қирғиз кўчманчилар
Бухоронинг сўнгги амири Саид Мир Муҳаммад Олимхон
Самарқандлик қария қўлида овлаган қуши билан
Ҳозирда Қирғизистоннинг Боткен вилояти ҳудудида жойлашган қадимий Сулукта кўмир конида
Бухоролик амалдор амирнинг Шербудун қасри ҳовлисида
Хивани амалда ўзи бошқарган сўнгги хон Исфандиёр. Ундан кейинги хон Саид Абдулла така-ёвмитлар сардори Жунаидхон қўлида “қўғирчоқ” бўлган.
Бухородаги нонвойлар
Така-ёвмит қабиласига мансуб оила. Байрамали шаҳри, ҳозирги Туркманистон

Сергей Прокудин-Горский олган фотосуратларнинг тўлиқроқ кўриниши билан қуйидаги видеолавҳамизда танишишингиз мумкин.

Оставить свой комментарий

Ваш адрес электронной почты не будет опубликован

Вам также может понравиться